Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 08:10

Маданият

Наманганда энг фаол тарғиботчилар аниқланди

  • 28.Апреля.2022
  • 832

Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи» республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда туман, шаҳар босқичларида ғолиб чиққан 26 нафар тарғиботчи иштирок этиб, саккизта йўналиш бўйича ўз маҳорат ва салоҳиятини намоён этди.
Танловнинг вилоят босқичида иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари, ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан суҳбат асосида холисона баҳоланди. Унда Янгиқўрғон туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Гулчеҳра Муродова ва Уйчи туманидаги 26-мактаб тарғиботчиси Шокиржон Бойхонов ғолиб чиқиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Танловда, шунингдек, Наманган шаҳридаги 43-мактаб тарғиботчиси Хуршида Нишонова ва Давлатобод туманидаги 49-мактаб тарғиботчиси Шоҳсанам Эрмамбетовалар фахрли иккинчи, Косонсой туманидаги 42-мактаб тарғиботчиси Муҳиддин Имомадиев ва Чуст тумани 67-мактаб тарғиботчиси Муяссархон Эргашевалар учинчи ўринни қўлга киритди.
Танлов ғолиб-совриндорлари ҳамда уларнинг мактаблари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва 21 номдаги бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь