Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 09:17

Маданият

Наманганда илк бор қўғирчоқ театри иш бошлади

  • 10.Февраля.2024
  • 438

Президентимиз томонидан маънавият ва маданият соҳасига қаратилаётган эътибор намунаси – Наманган шаҳрида маданият масканлари сони яна биттага кўпайди. 

Фойдаланишга топширилган вилоят қўғирчоқ театрининг очилиши чинакам тантана тусини олди. Унда пойтахтдан ва қўшни вилоятлардан келган меҳмонлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. 

Тақдимотда  вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, кейинги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор, хусусан, Наманган тарихида илк бор ташкил этилган қўғирчоқ театрининг аҳамиятига тўхталди. 

Байрамона тусда ўтган очилиш маросимида ёш истеъдодларнинг театрлаштирилган кўринишлари, қувноқ рақслари, айниқса, норинлик полвонларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. 

Рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар янги театр биносидаги шароитлар билан яқиндан танишди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур қурилиш ва жиҳозлаш ишларига давлат бюджетидан 18 млрд. 800 млн. сўм маблағ сарфланиб, замонавий бино болажонлар ихтиёрига топширилди.  

Меҳмонларга янги театрда илк саҳна асари Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Алишер Навоий ва Ҳусайннинг ёшлиги” спектакли намойиш этилди. 

Тадбирда Республика Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов иштирок этди. 

Маълумот ўрнида: шу кунга қадар Наманган вилоятида 47 та маданият марказлари замонавий таъмирдан чиқарилиб, халқимизга маданий хизмат кўрсатиш учун хизмат қилиб келмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь