Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

24 November, 2024, 01:06

Маданият

Наманганда Маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди

  • 16.Апреля.2022
  • 769

Наманганда 15 апрель – “Маданият ва санъат ходимлари куни” муносиб нишонланди.

Шу муносабат билан “Шодиёна” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унга соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда фидойилик билан ишлаётган фаоллар таклиф қилинди.

Таъкидланганидек, сўнги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 15 апрел “Маданият ва санъат ходимлари куни” сифатида нишонлана бошланди.

Наманган азалдан мамлакатимиз маданият ва санъат соҳасига кўплаб буюк намояндаларни етказиб берган. Элимиз севган санъаткорлар эҳтиром билан тилга олинади.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда юртимизда, хусусан, Наманганда соҳа ривожи йўлида муайян ишлар амалга оширилди. Вилоятда бир қатор янги, замонавий маданият марказлари ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар эса 80 та маданият марказидан 45 таси таъмирланиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда Наманган шаҳрида 17 миллиард сўмлик лойиҳа асосида вилоят болалар қўғирчоқ театрини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур театр маскани мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Байрамда соҳанинг илғор ходимлари ва фахрийларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

– Маданият ва санъат ходимларига кўрсатилган эътибордан беҳад миннатдормиз, – дейди Наманган вилояти мусиқали драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳрижон Абдуллаева. – Халқимизнинг дуолари ва ишончи билан шу даражага эришдик. Соҳа тубдан ривожланиб бораётганлигини театр мисолида айтадиган бўлсак, олдинлари спектаклларга келувчи томошабинлар сони озчиликни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда театр зали мухлислар билан гавжумлигига амин бўляпмиз. Спектаклларимиз орқали халқимиз ўзига хос хулосалар олаётган, маънавияти юксалаётган бўлса, биз ижодкорлар олдимизга қўйган вазифаларни уддалаётган бўламиз.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь