Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 08:35

Маданият

Наманганда Наврўз байрам сайиллари бошланди

  • 19.Марта.2024
  • 809

Наманган вилоятида 2024 йилги Наврўз байрами «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида ташкил этилмоқда.

Бугун Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бошланган сайил барчага байрамона кайфият улашди.

Соат 10:00 да боғнинг «Тинчлик» стелласи томонидан кириш қисмига вилоят секторлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар, аҳоли вакиллари тўпландилар.

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни ҳамда вилоят аҳлини Наврўз умумхалқ байрами билан табриклади.

Шундан сўнг, вилоят театри жамоаси томонидан Наврўзга бағишланган композиция ва театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Тантанали маросимдан сўнг сайил бошланди.

Таъкидлаш жоиз, байрамона безанган марказий боғимиз бугун ўзгача файз-тароватга эга. Бу ерда болалар жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, ёзувчи ва шоирлар, рақс жамоалари ҳамда аския санъати усталарининг чиқишлари бўлиб ўтмоқда.

Бундан ташқари, ҳунармандчилик асарлари ва китоб расталари, «Баҳор неъматлари» кўргазмалари ва ярмаркалари, «Сумалак» сайиллари, маҳаллалар ёшлари ўртасида миллий спорт ўйинлари мусобақалари, концерт-томоша, маданий кўнгилочар дастурлари ташкил этилмоқда.

Маълумотларга кўра, эрталабдан бошланган сайилда иштирок этиш учун келувчилар сони соат 11:00 да 15 мингдан зиёд эканлиги қайд этилган. Кечга қадар ушбу кўрсаткич икки баробар ортиши кутилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь