ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34734
23 November, 2024, 01:54
Наманганда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб равишда кутиб олиш ва нишонлашга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бу йилги Наврўз тантаналари вилоят аҳли учун унутилмас таассуротларга бой тарзда кечиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 19-21 март кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» тематик паркида кўклам байрами муносабати билан «Сумалак фестивали» ўтказилиб, 6 тоннаю 200 килограммлик сумалак пиширилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов тайёргарлик ишлари жараёни билан танишиб, байрамни юқори савияда ва халқимизнинг кўтаринки кайфиятда нишонлаши бўйича тавсияларини берди.
– Олти тонналик сумалак пиширишнинг моҳияти шундаки, байрам фестивалини ўтказиш натижасида Наманганга бутун Ўзбекистон, қўшни республикалардан меҳмон-сайёҳлар ташриф буюради, – деди Шавкат Абдураззоқов. – Хизматлар, моддий ва номоддий маҳсулотлар сотуви ўн баробарга ортади. Сумалак маҳаллалар кесимида элимизга, Меҳрибонлик ва саховат уйларига тарқатилади.
Сумалак тайёрлаш учун мўлжалланган 7 тонналик улкан дошқозон тематик парк ҳудудига келтириб ўрнатилди. 1,8 тонна буғдой тозаланиб бўлинди. Масаллиқ учун уч тонна ун, ярим тонна ўсимлик ёғи юз кило новвот жамғариб қўйилди. 19 март куни солинадиган миллий таом – сумалакни 40 нафар сумалак пиширувчи Наврўз куни элга тортади.
Вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси масъул ходими Анвар Икромовнинг айтишича, бир ҳафталик сайлда боғ ҳудудида байрамона шукуҳ давомийлигини таъминлаш мақсадида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Хусусан, миллий ўйинлар, «Дўппидек ош», «Тандир таомлар шоу» каби фестиваллар, Косонсой ва норинлик полвонлар чиқишлари, дор ўйинлари Наманганга келувчи меҳмонлар учун муносиб совға бўлади.
Оқилхон Дадабоев.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти