Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

29 March, 2024, 12:46

Маданият

НАМАНГАНДАГИ 229 ТА АТТРАКЦИОН ТЕХНИК ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАЙДИ — САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

  • 17.Августа.2021
  • 767

2019-2021-йилларда ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, бугунги кунда юртимизда 143 та маданият ва истироҳат боғларида 1879 та аттракцион мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан мавжуд аттракционларнинг хавфсизлик талабларига жавоб бериши ўрганилганида 582 та носоз, 738 та таъмирталаб ва 175 та қўлбола аттракцион аниқланган. Техник ҳолати норматив талабларга жавоб бермайдиган аттракционларнинг 229 таси Наманган вилоятига тўғри келади. Шунингдек,  Андижонда 241 та, Фарғонада 229 та, Самарқандда 145 та ва Сурхондарёда 137 та шундай аттракцион мавжудлиги аниқланган. 

"Сўнгги пайтларда аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг кўпайишига аттракцион эгаларининг беписандлиги ва уларни ўрнатишда махсус ихтисослашган ташкилотларнинг жалб қилинмагани сабаб бўлган.  Бугунги кунга келиб кўрилган чоралар натижасида хавфсизлик талабларига жавоб берувчи аттракционлар бўйича кўрсаткич 20,5 фоиздан 53,1 фоизга етди", — дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси истироҳат боғлари ва аттракционларни назорат қилиш инспекцияси томонидан соҳага доир хавфсизлик назорати амалга оширилади. Инспекция 2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Унга қадар аттракционлар хавфсизлигини назорат қилувчи ташкилот мавжуд бўлмаган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь