ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 07:54
Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилланган «Бўзатов иқтидорларни кашф этади» шиори остида анъанавий «Ёшлар овози» республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидор эгалари бахшичилик, анъанавий ижро, эстрада ва опера йўналишларида ўз иқтидорини кўрсатиш учун саҳнага чиқди.
– Бешта босқичли «Ёшлар овози» танлови йилдан-йилга янгидан-янги иқтидорларни кашф этмоқда. Унинг маҳалла, сектор ва туман босқичларида 21 мингдан зиёд ўғил-қиз сараланди, – дейди вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси масъул ходими Дилдора Аҳмаджонова. – Вилоят босқичига ўзгача иштиёқ ва шижоат билан етиб келган 103 нафар иқтидор соҳиби 10-15, 16-22 ва 23-30 ёш тоифасида синовдан ўтказилди.
Якуний натижаларга кўра, Поп туманидан Жавоҳир Эркинов, Равшан Тошхўжаев, Исломжон Тошпўлатов, Косонсой туманидан Фаёз Абдураупов, Мадина Усубжонова, Чортоқ туманидан Дилрабо Абдулҳамидова, Аброрбек Жўрамирзаев, Азизбек Ибрагимов, Тўрақўрғон туманидан Шоҳруҳ Ҳалимжонов, Учқўрғон туманидан Отабек Исоқов, Уйчи туманидан Шерзодбек Тоштанов ғолибликни қўлга киритдилар.
Фахрли ўринларни эгаллаган иқтидор соҳиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар танловнинг шу йил Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган финал босқичида қатнашадилар.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти