Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 12:18

Маданият

Наманганлик ўқувчилар маҳорати россияликлар ҳайратига сабаб бўлди

  • 19.Ноября.2023
  • 315

Россия Федерациясида ҳар йили «Маданият ва таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш «Кафтдаги дунё» жамғармаси томонидан болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида халқаро танлов-фестивали ўтказилади. 

Шу муносабат билан Наманган шаҳридаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилари  ҳам Сочи шаҳрида  бўладиган «Sochi – New Star» танлов-фестивалига таклиф этилди. Бу имкониятни амалга оширишда албатта шаҳар ҳокимлигининг катта ёрдами кўрсатилди.

Ёш ўқувчи санъаткорларнинг ушбу ижодий сафарлари бениҳоя хайрли кечди. Жалолиддинхўжа Хўжахонов танлов-фестивалнинг эстрада чолғу ижрочилиги  йўналишида саксофонда куй ижро этиб, 1-ўринни эгаллади. Машҳура Неъматжонова  эса фортепианода мусиқа асарини ижро этиб, у ҳам мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Уларнинг мактабдоши Ёқубжон Ғофуров эса анъанавий хонандалик  йўналишида қўшиқ айтиб, 2-ўринга муносиб топилди. Россиялик мусиқа санъати намояндалари Лариса Венгоржевская, Владимир Чернявский, Елена Исаевалар гулдурос қарсаклар остида ўзбекистонлик болаларнинг маҳоратига, қобилиятларига ўз ҳайратларини  изҳор этишди.

Халқаро танлов-фестиваль совриндорлари – наманганлик ўқувчиларнинг бундай ижодий ютуқларга эришувларида албатта устозлари – Шерзод Камолов, Светлана Гаспарян, Илёс Маҳмудовларнинг сидқидилдан қилган меҳнатларини таъкидламаслик мумкин эмас.

Ўзбекистонлик ғолибларга танлов-фестиваль ташкилотчиси – «Маданият ва таьлимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш «Кафтдаги дунё» жамғармаси дипломлари ва  статуэткалари топширилди. Шунингдек, уларга пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди. Бу – ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўринларни забт этган Жалолиддинхўжа билан  Машҳурага 2024 йилда Москва шаҳрида ўтадиган болалар халқаро танлов-фестивалида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар эгаси бўлиш насиб этди.

Наманганлик ёш мусиқачиларнинг танловдан сўнг устозлари билан биргаликда Краснодар ўлкасининг Сочи, Адлер шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлари билан танишувлари ҳам ғоятда унутилмас ва мароқли ўтди.

Ойбек ОРТИҚОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь