Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 06:13

Маданият

Наманганликлар гўзаллик яратувчиларидир

  • 09.Июня.2023
  • 752

Абдухолиқ САОДАТОВ,
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дуюл қишлоғидаги «Яшин саодатли» фермер хўжалиги раҳбари.

1980-1984 йилларда Наманганда олий таълим таҳсилини олганман. Талабалик давримизда шаҳар марказидаги истироҳат боғи Пушкин номи билан аталарди. Эрта баҳордан кеч кузгача атиргулларнинг анвойи турлари очилиб турадиган гулзорлар  ҳануз кўз ўнгимда. 

Биз талабалар сураткаш ёллаб, атай  чаман-чаман гулзорда эсдалик учун суратга тушардик. Аммо, рост айтсам, шу гулбоғнинг чекка этаклари дарахтларнинг қуюқ соясида қўрқинчли кўринарди. Оқшом пайтлари боғ ҳудудига киришдан чўчирдик.

Бугун эса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталувчи бу маданият ва истироҳат боғи гулафшон гўшага айланибди. Кўрган кишининг кўзи яшнайди, дили қувнайди.

Умуман, Наманган шаҳри 40 йил олдингига нисбатан ҳар томонлама янгиланган. Кўчалар, иморатлар замонавий қиёфада. Айниқса, анъанавий «Гул байрами» ўтказиладиган  истироҳат боғи  шу қадар обод қиёфага кирганки, боғ этагидаги хиёбонларгача биронта хилват жой қолмаган. 

Поплик курсдошимиз Шуҳратжон Мамадалиев   бизга мезбонлик қилаётгани учун гул сайлида у белгилаган харита бўйича юрдик.
– Мана бу  «Тинчлик стелласи», – деди, у жуфт турна рамзи туширилган стелла олдида, – Қаршимизда байрам ўтадиган истироҳат боғининг асосий дарвозаси. Келинглар, аввал «Гулчилар растаси»ни айланамиз. «Наманган ҳақиқати»нинг кечаги сонида 63 ёшли кактус ҳақида мақола беришибди. Шуни кўрайлик, кейин боғ ичкарисини томоша қиламиз.

Шуҳратжоннинг таклифи билан 63 ёшли кактусни кўрдик. 

Орада «Афсоналар водийси»га ҳам бордик. Бу ерда «Ўзбегим палови» деган кўрик-танлов ўтказилаётган экан. Наманганнинг таомлари, ошхонадаги хизматлар... Ҳаммасига қойил, дедик. Айниқса, туркиялик, озарбайжонлик санъат юлдузлари гуллар фестивалига келиб махсус концертлар беришаётгани таҳсинга лойиқ.

Қирғизистонлик, андижонлик, қўқонлик гул шайдолари жам бўлиб, гулларнинг янги навлари ҳақида фикрлашишаётган экан. Анча йиллардан буён излаб юрганим «Пиёнгул» ва «Георгин» гулларининг оқ ва пушти гуллайдиган навларини наманганлик гулчи Баҳромжон Мўминов кузнинг октябрида тайёрлаб қўйишини айтди.

Қашқадарёдан турмуш ўртоғим Шарифахон, дўстларим Хайрулло, Мавлуда ва набираларимиз билан келгандик. Бизни Халқаро гуллар фестивали чорлаганди. Энди излаган гулимиздан олиб кетиш учун гулчи Мўминовлар гулбоғига кузда яна келамиз.

Наманган мана энди чин маънодаги гуллар ва гулчилар шаҳрига айланибди. Бундан хурсанд бўлдик, ҳавас қилдик. Энди Наманган гуллари воҳанинг Яккабоғ туманида ҳам барқ уриб  очилиб-яшнайди.

Раҳмат сизга, наманганликлар. Раҳмат сизга, фестиваль ташкилотчилари!

Носир АББОС ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь