ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34709
21 November, 2024, 09:41
Вилоят театри биносида юксак кўтаринкилик билан ўтказилган «Президент арчаси» тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди.
Байрам тадбирига оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган чин етим болалар, Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг дилбандлари таклиф этилди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов кичкинтойларни Янги йил билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор қилди. Сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида 3-15 ёшли 278 нафар ўғил-қизнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари топширилди.
Шу куни ихтисослаштирилган «Болалар уйи»нинг 20 нафар тарбияланувчисига ҳам «Президент совғаси» етказилди.
– Ички ишлар бўлими фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасида инс-пектор лавозимида хизмат қилиб келган турмуш ўртоғим Азимжон Раҳмонов айни навқрион, кучга тўлган ёшида вафот этди, – дейди Поп туманида яшовчи Шоҳсанам Сатторова. – Айни пайтда икки нафар фарзандимни ўстиряпман. Инглиз тили ўқитувчисиман. Эрим вафотидан ке-йин туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори вазифасига ишга кирдим. Ниятим, раҳматли умр йўлдошимнинг хайрли ишларини давом эттириш. Ҳукуматимиз биздек оилаларга ҳам алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келаётганидан миннатдорман. «Президент арчаси»га таклиф этишганидан айниқса, беғуборгина жажжи ўғлимнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Президентимизнинг ўқув қуроллари, турфа ширинликлар ва китоблардан иборат Янги йил совғалари чинакам туҳфа бўлди.
Байрам тадбирида вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган «Вақт калити» номли эртак-спектакли ва қувноқ куй-қўшиқлар болажонлар қалбини бир олам шодликка тўлдирди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти