ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34740
23 November, 2024, 10:00
Республикамиз ҳудудларида кенг ҳажмдаги интенсив боғлар барпо этилмоқда. Мавжуд боғлар ва ҳиёбонлардаги гул ва дарахт кўчатлари янгиланмоқда. Боғу роғларнинг аксарият қисмини гуллар ва манзарали дарахтлар ташкил қилади.
Самарқандликлар иштирокида тажриба алмашиш учун ташкилланган семинарда наманганлик тажрибали гулчи-мутахассислар замонавий гулбоғлар барпо этишдаги тажрибаларини ўртоқлашдилар. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Дарҳақиқат, гулчи-боғбонлар билим ва малакаларини ошириш, соҳадаги янгиликлардан хабардор этиб бориш – янги экилган кўчатларни тўлиқ кўкартириб олиш ва уларни касалликлардан самарали ҳимоялашда муҳим аҳамият касб этади.
Самарқанд шаҳар ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Пўлатовнинг айтишича, яқин кунларда Самарқандда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишларида наманганликларнинг гул экиш тажрибасини қўллаш кўзда тутилмоқда.
Носиржон ДЕҲҚОНОВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти