Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 06:50

Маданият

Шавкатжон Абдураззоқов: «Фестивалга тайёргарлик ишларини тезроқ якунлаш керак!»

  • 13.Мая.2024
  • 386

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят марказида 63-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди.

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар, йирик корхона, ташкилотлар учун ажратилган ер майдонларида табиий гуллардан турли кўринишда композиция ва декорациялар яратилмоқда.

Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар ҳозирга қадар бажарилган ишларини кўрсатиб, тақдимот ўтказдилар.

Вилоят раҳбари ҳар бир ҳудуд учун бириктирилган майдонларни бирма-бир кўздан кечириб, табиий гуллардан барпо этиладиган дизайнларни атрофлича ўрганди. Жараённи тезлатиш, бунда ижодий ёндашиш, аввалгиларига ўхшамаган, бетакрор, ўзига хос ландшафт дизайни яратиш лозимлигини таъкидлади.

Якунда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида фестивалга дахлдор мутасаддилар иштирокида Ишчи гуруҳининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фестивалга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, асосий кўча ва бино-иншоотларнинг ташқи фасадини гуллар билан безаш, автопарад, 3 та боғдаги тайёргарликлар, маданий-маърифий тадбирлар, жамоат тартибини сақлаш, ОАВларда тарғибот, хуллас, байрамни байрамдек ўтказиш учун зарур бўлган бирон ҳолат эътибордан четда қолмади.

Вилоят раҳбари 19 майдан 23 июнга қадар ўтадиган анъанавий халқаро фестиваль доирасида ҳар бир соҳа ва йўналиш мутасаддиларига аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь