Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 11:14

Маданият

«СИЗ ИШЛАНГ, БУ – БИЗНИ ИШЛАТАДИ» – ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШАВКАТ АБДУРАЗЗОҚОВ ОАВ ХОДИМЛАРИГА ИШОНЧ БИЛДИРДИ

  • 28.Июня.2021
  • 960

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирокчиларни байрам билан қутлар экан, «Наманганда журналист, блогер, ижтимоий фаол фуқаролардан иборат жуда катта ўзига хос жамоатчилик кенгаши шаклланди. Ҳар бир жараёнга тезкор, холис ва шаффоф муносабат давлат органлари ва ташкилотларини янада аниқ, очиқ ишлашга ундайди. Сиз ишланг, бу – бизни ишлатади!» дея ишонч билдирди.

Айни пайтда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари муассислигида 14 та, 10 та тармоқ, 11 та хусусий газета ҳамда 4 та журнал чоп этилмоқда. 3 та телерадио ва 40 дан зиёд ахборот хизматлари, интернет журналистикаси бўйича ижтимоий тармоқларда сайтлар фаолият юритмоқда. 80 дан зиёд ОАВларида 300 нафардан зиёд журналист, блогерлар ахборот олиш ва тарқатиш билан банд. 
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларида ахборот хизмати ходимлари замонавий ахборот технологиялари ҳамда хизмат машиналари билан таъминлангани, Наманган тажрибаси тариқасида алоҳида «Наманган медиа департаменти» фаолияти йўлга қўйилгани, вилоят марказидан олис туманлар ҳудудларида ҳам «ай-ти» парклари ташкил этилгани, уларнинг муаммоли масалаларни тезкорлик билан жойида ҳал этишдаги ўрни ортиб бораётгани ва халқаро медиа майдонда Наманган ва наманганликларнинг ўзига хос жиҳатлари эътироф этилаётгани, албатта соҳага қаратилаётган эътибор натижасидир.

Тадбирда Президентимизнинг «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан «O‘zbekiston 24» телеканалининг вилоят бўйича мухбири Ўғилой Болтабоева «Меҳнат шуҳрати» ордени, Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири Қосимжон Акбаров «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани ҳокимлик томонидан ҳам муносиб эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Шунингдек, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ёритишда фаоллик кўрсатган  журналист, блогер, ижтимоий тармоқ фаоллари ва матбаа ходимлари вилоят ҳокимлиги совғаларига муносиб кўрилди. 
Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбиридан санъаткорларнинг мусиқий дастури ҳам ўрин олиб, иштирокчилар қалбига хушнудлик бахш этди. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь