Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 04:05

Маданият

Тўрақўрғон ва Тўқтағул: ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

  • 16.Ноября.2022
  • 1568

Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятининг Тўқтағул тумани ҳокими Ақилбек Тюкебоев бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Тўрақўрғон туманида бўлди. Ўзаро дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама туризм ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган мазкур ташрифда йигирмага яқин маҳаллий ҳукумат мутасаддилари, ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, ишбилармонлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари вакилларидан иборат меҳмонлар «Косонсой» чегара постида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Қўшни давлат вакиллари даставвал, маърифатпарвар аллома Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуасида бўлишди. Мустабид тузум қурбони бўлган Ибратнинг чинакам умр йўли ҳақида ҳикоя қилувчи музейдаги осори-атиқалар меҳмонлар эътиборини тортди.

Туман маданият марказида бўлган халқаро туризм ярмаркасида кичик саноат, чарм-пойабзал, асаларичилик, тайёр-кийим ишлаб чиқариш каби маҳсулотлар ҳамда тур-компанияларнинг хизмат турларидан иборат кўргазма ҳавола этилди.

– Сизлардан қишлоқ хўжалиги, туризмга оид ўрганадиган тажрибалар жуда кўп, ўз навбатида бизнинг туманда ҳам илғор соҳалар етарли, – деди Тўрақўрғон тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров. – Муҳими, биргаликда ишласак бу бизга ҳам, Тўқтағул туманига ҳам фойда келтиради.

– 107 мингдан зиёд аҳоли яшовчи туманимизда балиқчилик, боғдорчилик ва асаларичилик жадал ривожланган, – дейди Тўқтағул тумани ҳокими Ақилбек Тюкебоев. – Шу боис ҳам мазкур тармоқлардаги етакчи мутахассисларимиз Тўрақўрғондаги ҳамкасблари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашишига эътибор қаратамиз. Туманимиз бетакрор табиат, баланд тоғлар ён бағрида жойлашгани сабабли туризм ривожида фойдаланилмаган, ишга солинмаган имкониятларимиз бисёр. Наманганда бу борада муайян тажрибалар тўпланганига гувоҳ бўлдик. 

Самимий руҳда кечган икки томонлама учрашувда ҳудудлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, туризм, инвестиция, от спорти, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Тўрақўрғонда жойлашган «Gold frehs fruits» масъулияти чекланган жамияти нафақат туман, балки вилоятдаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган йирик корхоналардан ҳисобланади. Делегация аъзоларига мазкур жамият фаолияти, шунингдек, кўчат экиш, парваришлаш, маҳсулот етиштириш ва кўпайтириш тажрибаси ҳақида атрофлича маълумот берилди.

5 гектар майдонда иссиқхона барпо этган «Муҳаммадали билдинг» масъулияти чекланган жамиятида эса жорий йилнинг ўзида 120 тоннадан зиёд помидорни экспорт ва ички бозорга етказиб берди. Ушбу иссиқхонада бўлган меҳмонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Тўқтағул тумани делегацияси вакиллари ташрифнинг иккинчи кунида Ахсикент тарихий обидасида бўлди. Нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар билан доим гавжум ёдгорлик ҳақида қўшни давлат вакилларига маълумот берилди. 

Меҳмонлар ташриф якунида Шаҳанддаги «FT textile group» ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Йиллик қуввати 15 минг тоннадан ортиқ ип-калава ишлаб чиқариш бўлган, маҳсулотлари Россия, Туркия, Польша ва Хитой каби давлатларга экспорт қилинаётган корхона фаолияти ҳам меҳмонларга маъқул келди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь