Қисқа сатрларда

Ҳумоюн Ҳиндистонда чемпион бўлди!

Бир гуруҳ фидойилар «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирланди

Фаол тадбиркорнинг салмоқли ютуқлари

«Навбаҳор» – ўн бир карра бронза медали соҳиби!

Наманган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди

04 December, 2024, 03:23

Маданият

Уч авлод учрашуви ёхуд дийдор ширин онлари

  • 26.Июня.2022
  • 580

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб «Наманган ҳақиқати» газетаси ходимлари учун «Қадрингиз-қалбимизда» шиори остида ташкил этилган байрам тадбири «Дийдор ширин», «Бир пиёла чой устида», «Меҳр кўзда» сингари лойиҳаларга айланиб кетди. 
Кечани «Наманган ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Акрамжон Сатторов очиб берди. Ундан сўнг вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоятдаги вакили Носиржон Деҳқонов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят бўлими вакили Абдулҳай Турсунов ҳамда бир нечта ташкилот вакиллари сўзга чиқиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий қутлаб, келгуси фаолиятларига омад ва муваффақиятлар тилади. 
Даставвал вилоят матбуотида кўп йиллар хизмат қилган марҳум ижодкор-журналистлар эсланди. Улар билан боғлиқ энг яхши хотиралар ёдга олинди. Бу гўёки «Эслаб, эслаб...» кўрсатувининг Наманган шаҳридаги «Висол» тантаналар мажмуасида суратга олинаётган байрам дастури жараёнлари бўлаётгандек эди. 
Тадбир иштирокчилари ушбу унутилмас кечани «Уч авлод учрашуви» деб номлаганларида ҳам рамзий маъно мужассам бўлиб, унда фахрий устозлар, таҳририятнинг айни вақтда фаолият кўрсатиб келаётган журналистлари ҳамда шу соҳа томон одимлаб бораётган талаба ёшлар ҳам қатнашдилар. 
Ўз касбининг жонкуяр фидойилари, таниқли устоз журналистлар даврасида шогирд ижодкорларнинг ҳам иштироки ёш журналистлар учун энг юксак ишонч бўлди.
 Бир дастурхон атрофида жам бўлган сўз ижодкорларининг барчаси эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ойбек ЮСУПОВ,
Қорақалпоқ Давлат университети журналистика факультети талабаси, «Наманган ҳақиқати» амалиётчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь