Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 08:51

Маданият

Қувонч балққан чеҳралар

  • 31.Августа.2022
  • 1629

Байрам тантанасидан репортаж

«29 август.  Соат 19.00 «Афсоналар водийси» тематик парки, 13-қатор, 111-ўриндиқ». Қўлидаги безакдор таклифномадаги бу сўзларни ҳамкасбим  иш жараёнида кечга қадар бир неча марта қувонч билан ҳижжалади. 

Бироз эриш туюлса-да, унга биров эътироз билдирмайди. Ахир энг улуғ, энг азиз айём 31 йилдан буён тантанали тарзда ўтказиб келинадиган бу байрамни ҳаммамиз ҳам  ички бир иштиёқ билан интиқ кутишимиз рост-ку.

«Афсоналар водийси» турли русумдаги  енгил автомашиналар  саф тортган турар жой оралаб одамлар оқимига қўшилиб, боғ амфитеатри дарвозасига яқинлашамиз. Карнай-сурнай овозаси  байрамга келаётганларнинг кўксига бир қалқиш солади. Қувонч балққан чеҳралардаги шукрона туйғуларини ифодалаш мушкул.

Кўл мавжидаги чироқлар аксида рангин фавворанинг дилором шарораси. Ўриндиқлар оралаб ҳамма бир-бирини табриклайди.

– Нигорахон Туркия сафаридан қачон қайтди, сўроқлайди қувончли ҳаяжон билан иштирокчилардан бири. 

– Байрамга етиб келолмайсизми, дегандим...

Халқ депутатлари вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори Нигора Нуралиеванинг нигоҳларидаги чақин жавоб сўзига пайванддек: Бу байрамга дунёнинг нариги томонидан бўлса ҳам қайтиб келгим келади. Дунёда бошқа Ўзбекистон йўқ!..
Байрам бошланаётгани куй билан ифодаланади. Сухандон аёл овозида ғурур ва ифтихор жаранги бор. Сўз вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқовга!

Вилоят раҳбарининг табрик сўзида Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз байрам шиорининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз ва вилоятимиз бўйлаб амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар самаралари, халқимизнинг яратувчилик салоҳияти, тадбиркорлик иштиёқи, илм-фанга, таълим-тарбияга қаратилаётган  давлат эътиборининг мислсиз натижалари, буюк ўтмишимиз, бугунги бунёдкорликлар ва буюк келажагимизга ишонч туйғуларини жўш урдирувчи интилишлар жараёни, маҳаллабай, хонадонбай  усулларининг аҳоли  ҳаётидан  розилик изҳорларига уйқашлиги, Муҳтарам Президентимиз тавсия ва ташаббуси билан гулафшон Наманганнинг кўрку қиёфасига мафтун хорижий сайёҳлар эътирофи  ифодаланади.

Вилоятимиз санъат усталари ва ёш истеъдодлари, театр ижодкорлари-ю шоир-ёзувчилари илҳоми билан тайёрланган катта концерт пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, хоразмлик эстрада хонандаси Жаноб Расул қўшиқлари билан янада зийнатланди.

– Ие, байрам концерти финалидаги қўшиқ менинг шеърим-ку, – дейди тўрақўрғонлик шоир Расул Раҳмон ҳаяжон билан.

Ҳамюртимиз, ёш театр актрисаси Дилафрўз Қодирова ижросидаги қўшиқ матнини муаллифдан олдик. Шеър сатрларидаги диллар ифодаси   байрамона  изҳорлар мужассам эди:

Халқим бурда нонингни ушат мана хотиржам,
Тинчлик ҳукмрон юртда фаришталар жамул-жам.
Эътиборсиз қолмайди қилган меҳнатларинг ҳам,
Келажаги буюкдир бу ўлканинг шубҳасиз,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Чирой очиб тобора бугун ҳар бир гўшаси,
Обод бўлиб маҳалла, қишлоқ, водий, воҳаси.
Одамларнинг юзида эзгулик ифодаси,
Ўтган улуғ зотларнинг руҳи қўллар изма из,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Бу Аллоҳнинг ҳиммати, Юртбошимнинг меҳнати,
Қодирий, Чўлпон бобом Сизга айтар  раҳмати.
Ўзбекистон  дунёнинг жаннатидир, жаннати!
Бугун жаҳон саҳнида минг шукурки ёруғ юз,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Бир орзуда минг имкон, бормикан бундай макон,
Асло камлик кўрмагай имкон изласа инсон.
Бу кунларга етмоқлик бўлмади ахир, осон.
Бугун жаҳон саҳнида минг шукурки ёруғ юз,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь