ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34896
04 December, 2024, 03:20
Наманган вилоятининг Уйчи тумани Пастгузар маҳалласида жойлашган «Уйчи манзилгоҳи (БТ-3)» археологик ёдгорлиги туман ҳокимининг қарори билан тадбиркорга бериб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Объект маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинганига қарамай, туман ҳокимининг 2019 йил 6 апрелдаги 1473-сонли қарори билан фуқаро Т. Д. га тадбиркорлик фаолияти учун ноқонуний тарзда бериб юборилган.
Наманган вилояти прокуратураси ва ДХХ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ўтган вақт мобайнида тадбиркор ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмини оғир техника ёрдамида суриб, қазиш ишларини олиб борганлиги аниқланган. Оқибатда археология объектига 3,9 млрд. сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Маданий мерос бошқармаси тўплаган ҳужжатлар асосида вилоят прокуратураси Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти