ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34734
23 November, 2024, 01:30
Наманган вилоятида Ўзбекистондаги энг йирик, 3 қаватли ҳунармандлар маркази, бир вақтнинг ўзида 15 минг кишини сиғдира олувчи масжид, энг йирик савдо маркази, меҳмонхона, виллалар, энг замонавий аттракционлар ва фаввораларни ўз ичига олган “Afsonalar vodiysi” тематик истироҳат боғини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Туркиянинг “DOME+Partners” лойиҳавий компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган шаҳрида замонавий маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 сентябрдаги 730-сон қарорига мувофиқ, Наманган шаҳрида собиқ “Машраб” боғи ўрнида “Afsonalar vodiysi” тематик истироҳат боғини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
155 гектар майдондаги қурилиш ишлари учун “Наманган истиқлол боғи” МЧЖ масъул этиб белгиланган. Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 2-3 май кунлари ҳамда жорий йилнинг 28 февраль–1 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида ушбу маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатмалар бериб, истироҳат боғига “Afsonalar vodiysi” дея ном берган.
Бугунги кунда “Afsonalar vodiysi” боғида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Наманган вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамроҳлигида мазкур мажмуада бўлди ва бу ердаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Азиз Абдуҳакимов “Afsonalar vodiysi”да ишга тушган иншоотлар ҳамда қурилиши давом этаётган мажмуалар бўйича аҳоли ва сайёҳлар қулайлигига йўналтирилган тавсиялар берди.
“Afsonalar vodiysi” мажмуаси лойиҳаси доирасида 1300 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ, 112 та дўконни ўз ичига олган икки қаватли савдо-сайилгоҳ кўчаси, 16 турдаги замонавий аттракционлар ва виртуал ўйинлар хонасидан иборат тематик парк ва аттракционлар, 800 нафар мижозга хизмат кўрсатувчи ресторанлар ишга туширилган. Бундан ташқари, мажмуада ёпиқ ва очиқ аквапарк бўлиб, бу ерда 10 та хизмат кўрсатиш ва 5 та техник бино, 16 бассейн хамда 7 турдаги сув аттракционалри хизматга шай. 2 400 ўринга эга амфитеатр ва ёзги амфитеатрда эса Наманган вилоятининг турли кўнгилочар тадбирлари ўтказилади.
Замонавий шаршара, мусиқали фаввора, канал, кўл объектлари эса мажмуага кўркамлик бахш этиб, уларнинг атрофига манзарали дарахтлар экилган ҳамда ҳордиқ чиқариш учун ўриндиқлар ўрнатилган. Қолган объектларда қурилиш ишлари бугунги кунда 70 фоизга бажарилган. 3 қаватли савдо маркази, 23 минг м2 майдонни эгаллаган Миллий Ҳунармандлар маҳорат маркази, 3500 ўринга мўлжалланган (ташқаридаги майдони билан бирга 15 000 ўринга мўлжалланган) замонавий масжид шулар жумласидандир.
Шунингдек, “Afsonalar vodiysi” ҳудудида 250 хона ҳамда 400 ўринга мўлжалланган меҳмонхона ва 149 та вилла ҳам меҳмонларга хизмат кўрсатади. Бугунги кунда объектдаги қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида 60 дан зиёд оғир техника ва механизмлар ҳамда 1000 нафардан зиёд ишчи ходимлар қурилиш ишларида иштирок этмоқда. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа тўлиқ ишга туширилганидан сўнг бир вақтнинг ўзида 15 минг кишига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Манба: www.yuz.uz
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти