Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 07:36

Маданият

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

  • 06.Марта.2025
  • 399

Ишчи ташриф билан Парижда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясини Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев қабул қилди.

Элчи жаноблари давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 3000 йиллик тарихга эга кўҳна Ахсикент ёдгорлигида амалга оширилаётган ишлар Францияда ҳам акс-садо бераётганини таъкидлаб ўтди.

Анвар Икром самимий қабул учун ташаккур билдириб, Франция ва Наманган вилояти муносабатларида янги давр бошланганини, бу ўзаро туризм, тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги алоқаларда яққол намоён бўлаётганини билдирди.

Учрашувда Ахсикент археология парки ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Франция миллий кутубхонаси ва Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси нодир қўлёзмалар маркази ўртасида илмий-алмашинувни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида юртимизда бўлиб ўтадиган 64-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология парки китоби тақдимот қилинди.

Медиа Департамент.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь