Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

15 July, 2025, 04:32

Маданият

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

  • 10.Марта.2025
  • 697

Ишчи ташриф билан Мадридда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясини Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фаррух Турсунов қабул қилди.

Элчи жаноблари Наманган вилоятида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб, ҳамкорликда урғу берадиган жиҳат текстиль ва логистика эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анвар Икром самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Испания  ва Наманган муносабатлари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши, минг йил аввал Абу Наср Муҳаммад Ахсикатий Андалусияда йирик илм мактабига асос солганини эсга олиб, туризм ва археология соҳаларидаги алоқалар янги келишувларга туртки беришини айтди.

Суҳбат давомида Ахсикент археология парки ва Прадо, Бильбао музейлари ўртасида ҳамкорлик, Испания миллий кутубхонаси ва Ахси қўлёзмалар маркази ўртасида илмий алмашинувни йўлга қўйишга келишилди.

Учрашувда шу йил бўлиб ўтадиган 64-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология парки китоби тақдимот қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь