Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 03:17

Маданият

Янги Ахси мажмуасидан ноёб тангалар топилди

  • 03.Июля.2023
  • 935

Намангандаги Янги Ахси археологик ёдгорлик мажмуасидан ноёб тангалар топилди.

Эътиборлиси, ушбу нодир топилмалар 1200-1500 йиллик тарихдан сўзласада жуда ҳам яхши сақланган.

Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари мавжудлиги кенг жамоатчиликни катта қизиқиш уйғотди.

Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми - аверсига подшонинг сурати, орқа томони -реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.

IX асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга.

Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.

— Ҳозирда Ахси осори-атиқалар музейида турли даврларга оид мингдан ортиқ тангалар сақланмоқда. Янги Ахси ва Ахсикент археология ёдгорлик мажмуаларида бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари барчани қувонтирмоқда. Буни кўрган халқимиз асрлар оша сақлаб келаётган нодир артефактларини музейга тақдим этишмоқда, — дейди мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов.

Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганишмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь