Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

24 November, 2024, 12:58

Сиёсат

2022 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИГАН АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?

  • 23.Сентября.2020
  • 1472

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир ҳисобланиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаидир.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган, сўнги бор собиқ итифоқ даврида 1989 йилда ўтказилган. Бир қатор мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ўн йилда бир маротаба ўтказилиши анъанага айланган.

Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш 2015 йил 10 июнда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюцияси қабул қилинган ва унда ташкилотга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикасида “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 611-сонли Қонуни 5 та боб ва 31 та моддадан иборат бўлиб, аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

МДҲ давлатларининг аҳолини рўйхатга олиш ишлари: 2019 йилда Озарбайжон (1-10 октябрь) ва Белоруссия (4-30 октябрь);

2020 йил Қирғизистон, Арманистон, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қозоғистон Республикаларида;

2022 йил Ўзбекистон ва Туркманистон Республикаларида;

2023 йил Молдова Республикасида ташкил этилиши режалаштирилган.

Мамлакат аҳолисини рўйхатга олиш тадбири Беларусь Республикасида 2019 йил ўтказилиб, жорий ҳисоб бўйича 1 октябрь ҳолатига мамлакат аҳоли сони 9 454 790 киши, аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра 9 413 446 кишини ташкил этган.

Мамлакатимизда аҳолини рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, аҳолини рўйхатдан ўтказиш ишларини ташкил этиш учун Давлат статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 65 та қўшимча штат бирлиги яни марказий аппаратда — 17 та штат бирлиги ҳамда ҳудудий бошқармаларда — 48 та штат бирликлари ажратилди.

Мамлакат аҳолисини рўйхатга олиш жараёнлари рўйхатга олинадиган шахслар: Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; чет элга хизмат сафарига, таълим олишга, дам олишга, даволанишга, меҳмонга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ёки ўқиш мақсадида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ва уйсизлар ҳисобланади;

Рўйхатга олинмайдиган шахслар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациясидан ўтган: Хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, элчихоналари, консуллик идораларининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёз ва иммунитетга эга бўлган чет эл фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда халқаро ҳукуматлараро ташкилотларда ишловчи чет эл фуқаролари ва уларнинг оила аъзолариҳисобланади.

Мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда 2 та усуллардан фойдаланилади: биринчи усул – қозоз шаклда (асосий усул) яни саволномалар бевосита уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали тўлдирилади, иккинчи усул – интернет тармоғи орқали барча хоҳловчилар саволномаларни Давлат статистика қўмитасининг aholi.stat.uz расмий веб-cайти орқали электрон шаклда тўлдиришлари мумкин.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ишлари синов тариқасида 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ўтказилиши ҳамда 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида Республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Наманган вилоят статистика бошқармаси 

Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь