Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

23 November, 2024, 07:38

Сиёсат

6-НАМАНГАН САЙЛОВ ОКРУГИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

  • 18.Августа.2021
  • 881

Мамлакатимизда шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Марказий Сайлов комиссиясининг 2021 йил 9 августдаги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида муҳим сиёсий тадбирни ташкил этувчи 14 та сайлов округи тузилди.

Хусусан, Президент сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилиб, унда округ сайлов комиссияси таркиби, вилоятда сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари хусусида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш кунини белгилаш ва сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 23 июлдан эътиборан сайлов кампаниясига старт берилди. 
Жорий йилнинг 14 август куни Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида барча ҳудудларнинг, шу жумладан, 6-Наманган округ сайлов комиссияси таркиби кўриб чиқилиб, тасдиқланди. 17 нафар педагог, муҳандис, ҳуқуқшунос ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат 6-Наманган округ сайлов комиссиясига Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов раислик қилади. Комиссия аъзоларининг 41 фоизи аввалги сиёсий жараёнларда бевосита иштирок этганлигини айтиб ўтиш жоиз. Аъзоларни шакллантиришда гендер тенглигига ҳам эътибор қаратилиб, уларнинг 54 фоизи аёл-қизлардан иборатлиги таъминланди.

Мамлакатимизда Президент сайлови жараёнлари илк бор яхлит битта ҳужжат, яъни 2019 йил 25 июнда қабул қилинган Сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилмоқда.
Округ сайлов комиссиялари шахсий таркиби, унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссия аъзоларини, шунингдек, уларнинг иш жойи кўрсатилган ҳолда Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида сайловга камида етмиш кун қолганида эълон қилинади.

Округ сайлов комиссияси округ ҳудудида сайлов кодекси ижроси устидан назоратни амалга оширади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди, сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади. Сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни, жумладан, ўқув машғулотлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказади.

Бугунги кунда вилоятимиз аҳолиси 2 миллион 878 минг 698 кишини, маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 777 тани ташкил этади. Дастлабки хатловга кўра, Президент сайловида вилоятимиздан 1 миллион 761 минг 586 нафар сайловчи қатнашиши кутилмоқда. Шундан, биринчи марта овоз берувчи ёш сайловчилар 41 минг 614 нафар, кўзи ожизлар эса 1 минг 448 нафарни ташкил этади.
Сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ҳар бир сектор ҳудудида замонавий қиёфага эга бўлган бинолар хатлов қилиниб, 831 та сайлов участкалари танланди.

6-Наманган сайлов округи жойлашган Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги вилоят маданият маркази биносида барча шарт-шароитлар ҳозирланди. Округ сайлов комиссияси раиси ва унинг ўринбосари ҳамда аъзолари учун хоналар, фуқаролар, хорижий ва халқаро кузатувчилар учун махсус хона, оммавий ахборот воситалари учун мўлжалланган матбуот маркази зарур техника ва жиҳозлар билан таъминланди.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,
Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь