ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34895
04 December, 2024, 02:28
Шу кунларда мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин ўтмоқда. Мазкур жараён Наманган вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Унда «Адолат» СДП аъзолари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ана шундай тадбирлардан бири «Трастбанк» Наманган филиалида бўлди. Унда партия вилоят кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Давлатобод тумани партия кенгаши раиси Венера Отажонова иштирок этдилар. Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасида банк ходимлари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, юртимиз тараққиётига ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилувчи ушбу ҳужжат ҳар томонлама мукаммал бўлиши зарурлигини қайд этдилар.
– Қонун лойиҳаси муҳокамаси иш вақти тугаши билан бошланди, – деди филиал бошқарувчиси Шерзод Мирзааҳмедов. – Бир неча кун аввал партия вакиллари бизга қонун лойиҳасининг матнини тақдим этган эдилар. Ҳаммамиз уни ўқиб-ўрганиб чиқдик. Бу, суҳбатни интерфаол усулда олиб бориш имкониятини яратди.
Мулоқотни бошлаб берган «Адолат» СДП вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритдилар. Бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, Асосий қонундан 6 та янги модда, 16 та янги норма жой олиши айтилди.
Сўзга чиққан филиал ходимлари инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ соҳаси, оила, таълим, тиббиёт, экология каби йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартишлар моҳияти ва аҳамияти юзасидан мулоҳазалар билдирдилар.
— Юртдошларимиз қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, кўплаб таклифларни илгари сурмоқдалар, – дейди «Адолат» СДП вилоят кенгаши раиси Исроилжон Жўраев. – Жойларда ташкил этилаётган учрашувларда фаолларимиз фуқароларга мазкур лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бермоқдалар. Ўз навбатида ҳеч бир асосли таклиф эътиборсиз қолмаслиги тушунтирилмоқда.
Нурбек АБДУЛЛАЕВ,
«Адолат» СДП вилоят кенгаши матбуот котиби.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти