Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 06:11

Сиёсат

АСЛ ҚИЁФА СИНОВ ПАЙТИДА НАМОЁН БЎЛАДИ

  • 19.Марта.2020
  • 1162


Инсоният шу кунгача жуда кўп синовларни бошдан ўтказди. Жумладан, халқимиз ҳам. Мустамлакачиликнинг илк йилларидаги қирғинлар, қатағон даври, Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги қийинчиликлар, мустақилликнинг илк йилларидаги воқеалар – барчасини мардонавор, оқиллик билан енгиб ўтдик.

Бугун дунё аҳлини бесаранжом қилиб қўйган коронавирус инфекцияси ҳам ана шундай синовлардан бири. Бироқ унинг даҳшати юқоридагилар қадар эмас. Аммо бугун одамлар орасида ё тушуниб, ё тушунмай ваҳима қўзғотаётган кимсалар ҳам ўз юртдошларимиз эканини кўриб, уяласан киши. Инфекция билан боғлиқ ёлғон ва шов-шувли хабарларни тўқиб чиқариш, тарқатиш билан нимага эришиш мумкин? Шуни унутмайликки, бундай хатти-ҳаракатга нисбатан қонуний ва қатъий чоралар белгиланди ва амалда қўлланилмоқда. Йўловчи транспортларда, одамлар гавжум жойларда оғзаки ёки телефон орқали суҳбатлар, ижтимоий тармоқлар воситасидаги ёзишмаларда ҳушёр бўлайлик, ўйлаб иш тутайлик.

Қолаверса, психология тажрибасида шундай исбот мавжуд: инсон тақдири ўз хаёлларининг инъикосидир. Динимизда ҳам “Ниятинг – йўлдошинг” дейилади. Одамлар орасида ваҳима кўтариш ўрнига яхши ният қилиш, тиббиёт ходимлари таъкидлаётган тартиб-қоидаларга амал қилиш бу касалликнинг мамлакатимизда кенг ёйилмаслиги, оғир оқибатларга олиб келмаслигининг бирдан-бир шарти ҳисобланади.

Тарихнинг гувоҳлик беришича, Япония бошқа давлатларга нисбатан энг кўп талафотлар ва синовларни бошдан ўтказади. Япон халқи шундайки, оғир дамларда мамлакатда озиқ-овқат тақчиллиги юзага келган пайт улар нон ёки бошқа егулик сотиб олса, бир кунлик эҳтиёжидан ортиғини олмайди. Чунки у ўзидан бошқаларни ҳам ўйлайди. Шукрки, бугун бизнинг мамлакатимизда озиқ-овқат захираси керагидан ортиқроқ даражада мавжуд. Энг муҳими, мамлакатимизга озиқ-овқат импортига чеклов қўйилгани ҳам йўқ.

Демак, хавотирланишга асло ўрин йўқ. Асосийси, бундай панэпидемияларга қарши кураш борасида давлатимиз етарлича тажриба ва тиббий салоҳиятга эга. Биздан сўралаётгани санитария-гигиена талабларига қатъий тарзда риоя қилиб, ўзимиз ва оила аъзоларимизни инфекция юқишидан ҳимоя қилиш. Бу – синов, синов пайтида эса инсоннинг асл қиёфаси қандайлиги кўринади. Ақл ва хотиржамлик билан иш тутайлик. Ана шунда ҳар қандай балони даф бўлишида Яратганнинг ўзи бизга мададкор бўлади.

Носирбек АБДУЛЛАХАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг  Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь