ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35600
23 January, 2025, 12:18
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида 2024 йилда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма таркибий тармоқлар раҳбарлари ҳамда Наманган шаҳар ва туманлар бўлим бошлиқлари, давлат ижрочилари, иш юритувчилар иштирок этди.
Ҳайъат йиғилишини бошқарма бошлиғи Б. Мирзааҳмедов олиб борди ва йил якунлари юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маъруза қилди.
Таъкидланишича, ўтган йилда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 1,8 трлн. сўмлик 510 мингдан ортиқ ҳужжат ижроси таъминланган.
“Дафтарлар” билан боғлиқ жамғармаларга 88 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қарздорлардан жами 121,4 млрд. сўм ундирилди.
Тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 5 761 та оилани яраштиришга, 4 032 нафар ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг иш билан бандлиги ҳал этилди.
Йиғилиш давомида 2024 йилда йўл қўйилган хато-камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳайъат йиғилишида Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилишда меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, прокуратура органи ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида тўхталиб ўтилди.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти