Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 10:04

Сиёсат

Чустдаги бўш майдонларда тайёр кийим ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

  • 11.Марта.2022
  • 1292

Президентимиз саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун очилаётган янги имкониятларни қайд этди.

“Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, “Cotton Campaign” куни-кеча Ўзбекистонни “қора рўйхати”дан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани.

Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом-ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд. долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади”, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, хом-ашёни олиб келиб, тайёр маҳсулот чиқарган ва уни четга сотадиган (божхона ҳудудида қайта ишловчи) корхоналарга апрелдан бошлаб:

- экспортчилар учун берилаётган барча имтиёзлар татбиқ этилади;

- лойиҳалари доирасида техник-иқтисодий асос, маҳсулот сертификати, божхона тўловлари таъминоти талаб этилмайди;

-  рухсатнома бериш муддати 3 баробар қисқаради, 1 йил давомида ишлаб келаётганларига рухсатнома ҳар бир контрактига эмас, балки корхона фаолиятига берилади;

- олиб келган дастгоҳлари учун божхона божлари ундирилмайди.

Бу ишлар мавжуд 22 та эркин иқтисодий зона ҳудудларида ташкил этилади. Мисол учун, Ургут эркин иқтисодий зонасида 440 гектар, Ангренда 430 гектар, Навоийда 240 гектар, Қўқонда 190 гектар, Чустда 120 гектар бўш майдонлар мавжуд.

Вилоят ҳокимларига ушбу тайёр инфратузилмадан самарали фойдаланиб, янги лойиҳаларни саноат зоналарига жойлаштириш топширилди. Жумладан:

- Ургутда озиқ-овқат ва электротехника маҳсулотлари;

- Чустда тайёр кийим;

- Навоий ва Қўқонда маиший электротехника;

- Бўстонлиқда фармацевтика, Ангрен ва Чирчиқда маиший ва саноат кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш зарур.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига икки ҳафта муддатда янги экспорт бозорларига чиқаётган корхоналарга ажратилаётган субсидияларни кўпайтириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь