ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34882
03 December, 2024, 01:13
Наманган шаҳридаги «Нуронийлар маркази»да «Фуқаролик жамияти ҳафталиги» доирасида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси томонидан «Инклюзив таълим ривожланишида ижтимоий шерикликнинг тутган ўрни» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимлиги, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси вилоят ҳудудий ва туманлар бўлимлари, кар-соқовлар, кўзи ожизлар жамиятлари ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, вилоят ҳокимининг дин ва жамоат ташкилотлари ишлари бўйича котибият мудири Аҳадхон Мирзаевлар кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқдилар.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг болаларни психологик қўллаб-қувватлаш инклюзив таълим шўъбаси раҳбари Юнусбек Исмоилов, Ногиронлар ассоциацияси Наманган ҳудудий бўлими раиси Тожиддин Халилов, инклюзив таълим координатор-тренери Нилуфар Худойқуловаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш инклюзив таълимнинг мақсад вазифалари самарадорлигини ошириш каби мавзулардаги маърузалари тингланди.
Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан таклиф, тавсиялар берилди, муҳокамалар ва якуний хулосалар билдирилди.
Нигора АЛИҚУЛОВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти