Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:41

Сиёсат

ЕХҲТ халқаро кузатувчилари Наманганда

  • 11.Апреля.2023
  • 2018

Жорий йилнинг 30 апрель, якшанба куни мамлакатимизда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига биноан умумхалқ референдуми бўлиб ўтади.

Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган жараёнларни қонунда белгиланган тартибда ошкоралик ва демок-ратик талаблар асосида ташкил этиш ва ўтказишда халқаро кузатувчиларнинг ўрни беқиёс. Айни шу мақсадда халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг кузатувчиларидан иборат делегациялар республикамизнинг турли ҳудудларида ўз миссияларини бажаришади.

Жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Йоханна Бергер ва Ирина Шулианкова вилоятимизда ўз миссиясига киришди. 

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда ЕХҲТ халқаро кузатувчилари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистонда ўтказилажак референдум ҳамда унда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссиясининг фаолияти бўйича атрофлича сўз юритилди. Учрашув аввалида, ЕХҲТ кузатувчилари ўз функциялари, мандатга асосан референдумдан олдин, овоз бериш куни ва ундан кейинги жараёнларда иштирок этишини маълум қилди. 

– Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, очиқлик сиёсати билан демократик тамойиллар янги босқичга кўтарилган, – деди мулоқотда вилоят ҳокими. – Хусусан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда вилоятдаги мавжуд референдум участкаларида овоз берувчи фуқароларнинг қонунда кафолатлаб қўйилган хоҳиш-истакларини билдиришлари учун барча шароитлар яратилган. 

Учрашув чоғида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти халқаро кузатувчилари ҳам ўз ўрнида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга юксак баҳо берди.

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 6-Наманган референдум округи фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Улар округ жойлашган бинодаги комиссиянинг тўлақонли ишлаши юзасидан яратилган шароитлар, округ комиссиясининг қачон, қай тартибда шакллантирилгани, комиссия сифат таркиби ҳамда гендер тенглиги, референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкил этилиши керак бўлган семинар-тренинглар бўйича 6-Наманган референдум округи комиссияси раиси Собитхон Турғуновга бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди. 

Шунингдек, округ ҳудудида нечта участкалар шакллантирилгани, қўшимча шакллантириш мумкин ёки мумкин эмаслиги, тарғибот ва ташвиқот ишлари билан кимлар шуғулланиши, овоз берувчилар қайси участкага бориб овоз беришларини билишлари, овоз бериш учун участкаларда яратилган шарт-шароитлар билан ҳам қизиқди. Қолаверса, улар бугунга қадар фуқаролардан бирон бир шикоят тушмаганлиги, ОАВ вакилларидан матбуот анжуманида келиб тушган саволларга ўз вақтида жавоблар берилганига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Кузатувчилар томонидан берилган ўнлаб саволларга округ комиссияси раиси томонидан қайтарилган тўлақонли жавоблар округ комиссияси томонидан референдумга тайёргарлик кўриш жараёнлари халқаро стандартларга ва миллий қонунчиликка мувофиқлиги эътироф этилди.

Оқилхон Дадабоев

Энг кўп ўқилганлар

Календарь