Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 07:20

Сиёсат

Этни тирноқдан айириб бўлмайди, биз эзгу-мақсади бир халқмиз

  • 03.Июля.2022
  • 608

Назаримда, Нукус шаҳрида юз берган ҳолат ҳар бир ўзбекистонликни изтиробга солди.

Нега ташвишланмайлик? Биз ахир ўтмиши бир, қисмати ўхшаш, эзгу-мақсади муштарак, урф-одатлари ва анъаналари асрлар давомида бир-бирига уйғун бўлиб кетган қондош-жондош бир халқлармиз.

Афсуски, бу ёруғ дунёда ҳар қандай хайрли ишга чиркин назар билан қарайдиган, бировнинг ҳаловати, бахту саодати ғашини келтирадиган кучлар ҳам борки, кутилмаганда тажовузларига дуч келиб қоламиз. Разил мақсадли кимсаларнинг кирдикорларига алданган, илмсизлик, бебошлик, оқибатни ўйламай ҳиссиётга берилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигига ҳам қадим ва ҳам яқин тарихимиз кўп бор гувоҳ бўлди.

Қорақалпоғистонда кўп қадрдонларимиз, дўстларимиз бор. Хизмат юзасидан улар билан тез-тез учрашамиз, маҳалла ва овулларда аҳоли вакиллари билан мулоқот қилганмиз. Айниқса, кейинги йилларда минтақада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий масалаларга ҳукумат даражасида кучли ва устувор эътибор қаратилаётганидан қорақалпоқ биродарларимиз, аҳоли вакиллари бениҳоя хурсанд эканликларига шахсан гувоҳман. Аҳамиятлиси, қорақалпоқ ҳамюртларимиз белгиланган улуғвор мақсадларни рўёбга чиқаришга катта иштиёқ билан киришганларини ҳам кузатиб турибмиз.

Давлатимиз раҳбари юз берган воқеа-ҳодисаларга нисбатан қатъий сиёсий ирода намоён этиб, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида адолатли чоралар белгилади ва бу қарор қорақалпоғистонлик депутатлар, фаоллар, кўпни кўрган нуронийлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда. Қорақалпоғистонлик таниш-билишлар билан гаплашиб турибмиз, ҳаёт ўз измига қайтмоқда.

Ишончим комил, этни тирноқдан айираман, деганлар адашади. Қорақалпоқлар донишманд халқ, ким дўст, ким душман экани яхши билади. Адолат қарор топади.

Маҳмуджон ПАРПИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь