Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

26 December, 2024, 05:45

Сиёсат

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

  • 04.Декабря.2024
  • 276

Халқимизга хос бўлган қадриятлар, ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам қилган Конституциямизда оила, болалар ва ёшларга оид алоҳида боб ажратилиб, унда оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиши, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги, ўз навбатида вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ҳам ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги билан боғлиқ нормалар қамраб олинди.

Бундан ташқари, ўқитувчи-нинг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиб, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши конституцион норма сифатида белгилаб берилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Конституция юртимизнинг тараққиёти ва аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашнинг ҳуқуқий асосини белгилаб беради. Шу боис, барчамиз Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда давлат ва жамият олдидаги бурчимизни тўлиқ адо этсак, ҳар жабҳада мамлакатимизнинг ривожига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

А. ДАДАБАЕВ, 
вилоят маъмурий судининг судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь