Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 07:59

Сиёсат

Гербимиз – ғуруримиз

  • 02.Июля.2022
  • 1124

«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонун – 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.
Давлат герби думалоқ кўринишга эга бўлиб, шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз тимсоли -– буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо бойлигимиз - чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган. Узоқдаги тоғлар ва дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.
Гербнинг юқори қисмида эса Ўзбекистон озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз маъноси мамлакат аҳолисининг кўп қисми ислом динига этиқод қилиши, марказида - бахт ва эрксеварлик рамзи - қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.

«Мустақиллик зиёси – Ўзбекистон туғроси»

Чортоқнинг Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида 4269 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Мавжуд 9 та кўчада жойлашган ҳовли хонадонларида июлнинг илк санаси ўзига хос тараддуд билан байрамона кутиб олинди.
МФЙ раиси Салимахон Юлдашева Ёшлар етакчиси Ҳусниддин Боқиев билан биргаликда  Давлатимиз герби тасвири туширилган ва гербимиз ҳақидаги маълумотлардан иборат варақа тайёрлаб, хонадонларга тарқатишди.
Маҳалла ҳудудидаги  ягона ижтимоий объект – 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-педагоглари билан келишувга кўра, маҳалла гузарида «Мустақиллик зиёси – Ўзбекистон туғроси» мавзусида маънавий-маърифий кеча ўтказадиган бўлишди. 
Тадбир тараддудидаги маҳалладошларнинг ўзаро суҳбатлари жараёнида 85 ёшли Қодиржон ҳожибобо Умаровнинг завқли чиқишларига гувоҳ бўлдик.

Гербимизда тоғлар бор,
Дарёлар бор, боғлар бор.
Ўнг томони буғдойзор,
Сўл томони пахтазор.
Чамбаракка ўралган,
Водий узра қуёш бор.
Ҳурлигимизнинг рамзи,
Ҳумо деган қуши бор...

Мактабгача таълим ёшидаги набираси – Муҳаммадюсуфдан такрор-такрор эшитиб ёд олинган бу шеър  табаррук ёшли бобо тилида  яна ҳам ярашиқли жаранглади. Мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган гербимиз  ҳақидаги «Энг яхши иншо», «Энг яхши шеър», «Энг яхши ҳикоя», «Энг яхши мақола» кўрик-танловида иштирок этиш иштиёқидаги ёшлар тадбир давомида рағбатлантириладиган бўлди.
Дарҳақиқат, Давлатимиз герби қабул қилинганининг 30 йиллиги вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам кенг нишонланмоқда.

Ойбек ЮСУПОВ,
Қорақалпоқ Давлат университети талабаси, «Наманган ҳақиқати» амалиётчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь