Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 03:11

Сиёсат

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

  • 17.Марта.2023
  • 945

17 март куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят секторлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Дастлаб Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиевнинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига Чуст туманидаги «10-Шўркент» сайлов округидан сайланган депутат Мавлуда Имомованинг вафоти муносабати билан унинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш масаласи кўрилди.

Сессия ишида жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича 6-Наманган референдум округи комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялари оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь