Қисқа сатрларда

Ҳумоюн Ҳиндистонда чемпион бўлди!

Бир гуруҳ фидойилар «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирланди

Фаол тадбиркорнинг салмоқли ютуқлари

«Навбаҳор» – ўн бир карра бронза медали соҳиби!

Наманган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди

04 December, 2024, 03:23

Сиёсат

Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида қандай масалалар кўрилди?

  • 21.Февраля.2024
  • 647

Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Унда 2023 йил якунлари муҳокама қилиниб, жорий йилдаги устувор вазифаларга эътибор қаратилди. 

Сессия ишини халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошқарди. 

Дастлаб сектор раҳбарларининг ҳудудларни жадал ривожлантириш бўйича аҳолининг энг муҳим муаммоларини бартараф этиш юзасидан 2023 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш, профилактикаси борасида вилоят прокурори ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳисобот бердилар.   

Кун тартиби доирасидан Наманган вилояти маҳаллий бюджетига 2023 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳам ўрин олди. 

Депутатлар эътиборига жамоат хавфсизлигини таъминлаш, “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида амалга оширилган ишлар ҳавола этилди.  

Сессия давомида вилоятимизда ичимлик ва оқава сув хизматлари таърифларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.  

Бундан ташқари, вилоятда норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳолати ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат,  мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ҳисоботлар ҳам тингланди.

Якунда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси, Кенгашнинг ва вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарорлари тасдиқланди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Шунинг билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси ўз ишини якунлади. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь