ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 05:51
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, видеоселектор тарзида шаҳар ва туманлар студияларида ҳокимлар, секторлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирок этдилар.
Сессия ишини халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошқарди.
Дастлаб Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзодан иборат янги таркиби тасдиқланди.
Умуман олганда, сессияда 10 та масала кўриб чиқилди.
Хусусан, Наманган вилоятида 2024 йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш, вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил якуни ва 2024 йил биринчи чораги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил биринчи чораги давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда уларнинг Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ўрганиш якунлари, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилининг 2023 йилдаги фаолияти ва бошқа масалалар юзасидан масъул мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Вилоят раҳбари ҳамда депутатлар томонидан ҳар бир мавзу атрофлича муҳокама қилиниб, йўналишлар бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунинг билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ учинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти