Қисқа сатрларда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

23 November, 2024, 05:40

Сиёсат

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

  • 17.Октября.2022
  • 1173

17 октябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари,  суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, шаҳар-туманлар ҳокимларининг тегишли соҳа бўйича ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини рози қилиш йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш каби масалаларга бағишланган сессия  ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш. Абдураззоқов очди ва олиб борди.  

58-Бирлашган сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати, вилоят телерадиокомпанияси директори М. Мақсудов  сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан фикрларини баён этди. 

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Ғ. Муродхўжаев, халқ таълими бошқармаси бошлиғи в. б. М. Исаев, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Иминов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Р. Расуловлар сессия кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот бердилар.

Коммунал соҳалар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ижро этишни яхшилаш бўйича режалари тингланди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д. Якубова вилоятда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш  юзасидан ҳисобот берди. 

Шунингдек, сессияда  халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлари тасдиқланди. 
Депутатлар кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилишди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь