Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 09:48

Сиёсат

Иқтисодий суд нуфузи ортмоқда

  • 09.Октября.2022
  • 440

Сир эмаски, юртимизда сўнгги йилларда тадбиркорликка жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Қонунчиликда тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари белгиланган бўлиб, улардан бири шахсни ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2-моддасига асосан, иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш иқтисодий суд ишларини юритишдаги асосий вазифалар сифатида белгилаб олинган.

Қисқача рақамларни келтирсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иқтисодий суд судьялари вилоятимиз бўйича 300 дан ортиқ, давра суҳбатлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ҳамда семинарларда иштирок этдилар. 

Бундан ташқари суд томонидан тарафларни суд мажлисида келиштириш бўйича жонбозликлар кўрсатилмоқда. Бу борада келишув битими ва қонунчилигимизда нисбатан янги бўлган медиация интитутларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Биргина Наманган туманлараро иқтисодий судида 20 та кредит иши бўйича тарафлар суд муҳокамаси давомида ўзаро муросага келганлар ва бу ҳақидаги медиатив келишувни судга тақдим этганлар. Бунга кўра, банкларнинг 37 млрд.дан ортиқ кредит маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.

Яна шуни қўшимча қилиш жоизки, эндиликда тадбиркорлик субъектлари ҳам ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишда фаол бўла бошладилар. Афсуски, аввалги йилларда улар қонуний томондан ҳақ бўлган ҳолатларда ҳам қандайдир сабабларга кўра судларга мурожаат этишдан тийилишар эди, ҳозирда уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги анча ошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Хусусан, вилоят бўйича 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектларининг даъвогарлигида 896 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилиб, ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра уларнинг 93 млрд. сўмдан ортиқ бўлган даъво талаблари қаноатлантириб берилган.

Албатта, бу борада судлар томонидан бажариладиган ишлар ҳали жуда кўп. Аввало аҳолининг судларга, тадбиркорларнинг эса хусусан иқтисодий судларга бўлган ишончини ошириш энг устувор масала бўлиши лозим. 

А. ДАДАБАЕВ,
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь