ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35159
26 December, 2024, 05:49
Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар, вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳокимлик, секторлар, бошқарма, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Даставвал, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессия кун тартибига кўра, еттита йўналишда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш; Кенгашда иш юритиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш; вилоят Кенгаши котибияти тўғрисида низомни тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилиб, бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Шавкат Абдурраззоқов сўзга чиқиб, Президентимиз ҳузурида ўтказилган Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифаларни амалга оширишда депутатларни фаоллик ва ташаббускорликка чорлади.
Ўз мухбиримиз.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти