ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34708
21 November, 2024, 07:21
Вилоят мусиқали драма театрида мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Маросимда меҳнат фахрийлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизими жамоалари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Байрам аввалида меҳмонлар вилоят суди, адлия, Миллий гвардия ҳамда ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари томонидан ташкилланган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни шонли сана муносабати билан самимий тилакларини билдириб, «Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, инсон учун» тамойили асосида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва янгиланишлар киритилгани ва булар барчаси халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги учун эканлигини таъкидлади.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Собировнинг маърузасида ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқлиги қайд этилди. Дарҳақиқат, жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдумда халқимиз томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланган, «ижтимоий давлат» сифатида эътироф этилган Ўзбекистон Бош қомусида шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатлари аниқ-равшан белгилаб берилган.
Байрам тадбирида санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг куй-қўшиқлари, қардош миллатлар ҳамда вилоят театри санъаткорлари чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Конституциямизни тараннум этувчи тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида давом этмоқда.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти