Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 07:25

Сиёсат

Коррупцияга қарши курашда ОАВнинг ўрнини алоҳида қадрлаймиз! — Президент

  • 19.Декабря.2023
  • 635

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида нутқ сўзлади.

Унда коррупцияга қарши кураш бўйича муҳим бешта вазифани санаб ўтди.

Биринчидан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этамиз. Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берамиз.

Иккинчидан, коррупцияга қарши курашдаги минтақавий ва глобал ташаббус ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларда фаол қатнашамиз. Бу борада ўтган ойда Тошкентда ишга тушган Коррупцияга қарши курашиш конвенциясининг Минтақавий платформасидан кенг фойдаланмоқчимиз.

Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф этаман.

Учинчидан, биз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш орқали унинг салоҳият ва имкониятларини янада оширамиз. Энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмлар татбиқ қилинади, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади.

Тўртинчидан, онги ва қалби болаликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказиш устувор вазифамиздир. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этишдан манфаатдормиз.

Бешинчидан, коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситаларининг ўрнини алоҳида қадрлаймиз.

Шу маънода, бизнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича журналистлар имкониятларидан унумли фойдаланиш ва улар таъсирини янада ошириш учун Глобал медиа форумни ўтказиш таклифимизни сизлар қўллаб-қувватлайсиз, деб ишонамиз, – деди давлат раҳбари. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь