ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34895
04 December, 2024, 02:01
15 январь куни маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ташкил этилмоқда.
Хусусан, 12 январь куни вилоятимиздаги барча шаҳар-туманларда маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегат сайлаш жараёнлари бўлиб ўтганди. Унда мавжуд 788 та маҳалла раиси орасидан вилоят кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун 118 нафар делегат сайланди.
Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да мазкур масалага бағишлаб ўтказилган йиғилишни вилоят ҳокими, вилоят кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов очди ва олиб борди.
Ш. Абдураззоқов йиғилиш кун тартибидаги дастлабки масала – Президентимизнинг маҳалла институтининг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган фармон ва қарори, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2023 йил 22 декабрдаги йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган масалалар тўғрисида маъруза қилди.
Сўнгги йилларда маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, аҳоли муаммолари билан ишлашда бошқарувнинг мазкур тизими фаолиятини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Янги йилдан бошлаб, юқоридаги ҳужжатларга асосан, МФЙлардаги «бешлик» тизимига солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, «еттилик» тарзида иш олиб боради. Шунингдек, туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими амалиётга жорий этилди. Шу билан бирга, мазкур бўғинда яна кўплаб янгилик ва ўзгаришлар кузатилмоқдаки, улар ёрдамида маҳаллаларни халқ билан давлат ўртасидаги «кўприк» вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айланишига кўмаклашиши, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш мақсад қилинган.
Шунингдек, йиғилишда республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақовнинг республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла фаоллари зиммасидаги устувор вазифаларга бағишланган маърузаси тингланди.
Маърузалар юзасидан Норин тумани, Учтепа маҳалласи раиси Дилшод Шералиев, Тўрақўрғон тумани, Истиқлол маҳалласи раиси Муқаддас Тўрабоева, Янги Наманган тумани, Мингтерак маҳалласи раиси Муборакхон Ҳошимовалар сўзга чиқиб, тизимдаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратдилар, «маҳалла еттилиги» ишини самарали ташкил қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тизимга кўрсатилаётган алоҳида эътиборга яраша иш ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
Якунда Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Конференциясига делегатлар сайланди.
Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти