ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34730
23 November, 2024, 04:59
Вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.
Уни вилоят ҳокими, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.
Президент Администрацияси масъул ходими Акбаржон Тагаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Зоҳиджон Тўрақулов, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари, шунингдек, ҳудудий студияларда шаҳар ва туманлардан сектор раҳбарлари, фаол тарғиботчилар иштирокидаги йиғилишда соҳадаги ишлар икки жиҳат ёндашув билан кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида муҳтарам Президентимизнинг соҳага доир қарорлари ижроси бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва амалдаги йилнинг 3-4 ноябрь кунлари республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати ўрганилиши натижалари муҳокамаси. Хўш, соҳадаги кечиктириб бўлмайдиган вазифалар нималардан иборат?
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов глобал миқёсдаги ғоявий таҳдидлар ва ахборот хуружлари даврида ёшларимиз онгига ёт ғояларни сингдиришга бўлаётган ғаразли уринишлар авж олаётганини, айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилиш, халқимиз маънавиятини юксалтириш янада долзарб аҳамият касб этаётганини қайд этиб, илм-маърифат орқалигина тараққиётга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақовнинг республика ишчи гуруҳи томонидан соҳани ўрганиш якунлари бўйича ҳисоботида ҳам глобаллашув шароитидаги тизгинсиз жараёнларга ҳушёрлик билан, чуқур билим ва маърифат билан жавоб қайтариш зарурлиги таъкидланди. Ғоявий таҳдидлардан ҳимояланиш билангина чекланмай, юксак маърифат билан дадил зарба бериш зарур.
Вилоят Нуронийлар кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш давомида ўрганиш натижалари бўйича масъулиятсизликка йўл қўйган шаҳар-туманлардаги мутасаддилардан масъулият сўралди.
Носиржон ДЕҲҚОНОВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти