Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 06:59

Сиёсат

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

  • 17.Сентября.2024
  • 250

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Наманган вилоятига ташриф буюрди ва сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди.

Дастлаб МСК Раиси Наманган шаҳридаги «Turan» халқаро университетида участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблари малакасини ошириш учун ташкил этилган ўқув семинарлари ва уларда сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ўқитишга доир жараёнларнинг боришини кузатди.

Ҳудудий тренерлар ва тингловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида Зайниддин Низамходжаев мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён - сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигимизга киритилган сайловларга доир ўзгаришлар моҳиятини кенг тарғиб қилиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Таъкидлаш ўринли, юқоридаги ўқув семинарлар амалий жараёнларни ҳам ўзида қамраб олади. МСК Раиси амалий машғулотлар хонасини ҳам кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Сўнгра Марказий сайлов комиссияси Раиси Давлатобод туманидаги Маданият марказида нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлар билан учрашди.

Зайниддин Низомходжаев мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси қабул қилингани, мазкур кодексга кўра жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис қўйи палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида эътироф этди.

Бундан ташқари, учрашувда мажоритар-пропорционал сайлов тизимининг ўзига хос жиҳатлари, бир вақтда ҳам мажоритар ҳам пропорционал сайлов тизимини ўзида жамлаган тизим эса - аралаш сайлов тизими деб юритилиши, аралаш сайлов тизими жамиятда сайловчиларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириши, ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириши юзасидан батафсил маълумот берилди.

Маълумки, пропорционал сайлов тизими – ҳар бир партия олган овозлар сонига мутаносиб равишда депутатлик ўринларини тақсимлаш йўли билан белгиланадиган сайлов тизимининг бир тури. Мажоритар тизим эса шундайки, унда сайловчилар томонидан энг кўп овоз олган номзодлар парламентга сайланади.

МСК Раиси, ўз навбатида, сайловларда илк маротаба иштирок этаётган ёшларга эътибор қаратиб, уларнинг доимий равишда ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотларнинг самараси ва таъсирчанлигининг ошишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда нуронийлар сўз олиб, сиёсий жараёнлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга, хусусан, парламентни шакллантиришнинг янги замонавий тизими йўлга қўйилганига ижобий баҳо бердилар.

Самимий мулоқот якунида ёшлар ҳам МСК Раисига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, саволларга атрофлича ва тўлақонли жавоб олдилар. Ёшлар сайловда фаол қатнашишга ҳамда Ватанимиз келажаги, халқимиз фаровон ҳаёти ва эзгу мақсадлари рўёби учун овоз беришга ваъда беришди.

Учрашув сўнггида Зайниддин Низамходжаев наманганлик фаол ёшларнинг бир гуруҳига бадиий китоблар совға қилди.

Ўз навбатида, Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида ҳам бўлди ва ҲСК фаолияти билан яқиндан танишди.

Бу ерда комиссия аъзолари ва матбуот маркази вакилларига яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Комиссия аъзолари билан суҳбатлашди.

Суҳбатлар давомида МСК Раиси сайловга жиддий тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар, галдаги вазифалар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь