Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 08:03

Сиёсат

Мазмунли учрашувлар

  • 08.Октября.2019
  • 1228

Наманган шаҳридаги Чинор маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним,  мангу бўл омон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари,  ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева иштирокчиларни байрам билан қутлаб, истиқлол ислоҳотлари моҳияти, аҳоли турмуш фаровонлиги, бун-ёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳар бир юртдошимизнинг зиммасига юксак масъулият юклаётганини, бу жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят    бўлими бош мутахассиси Абдумуталлиб Қосимов, етакчи мутахассиси Руқия Ғозиева, «Ижод» фонди вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, шоира Гулчеҳра Зокирова ўзларининг она Ватанни тараннум этувчи шеърларини туҳфа этдилар. Вилоят мусиқали драма театри актёри Баҳодир Жўраев ижросидаги «Она» монологи иштирокчиларга манзур бўлди.

Вилоят «Маҳалла» хайрия жамоат фонди диний-маърифий масалалар бўйича масъул ходими Дилбархон Ғайбуллаева тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, тарғибот ишлари ҳамда мазмунли учрашувнинг аҳамиятли экани ва бошқа ҳудудларда ҳам маънавий-маърифий тадбирлар давом этаётганини билдирди.

Бу каби тадбирлар Наманган шаҳрининг Маданий, Ҳақиқат, Гулпора, Мажнунтол, Ғунча, Истиқбол ва бошқа маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь