Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

02 June, 2025, 10:28

Сиёсат

Меҳнат келтирган шараф

  • 07.Февраля.2023
  • 1001

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида «Учқўрғон фарель балиқлари» кооперацияси раҳбари, кўплаб иш ўринлари яратган Дилшод Атамирзаевни «Меҳнат шуҳрати» орденига лойиқ кўрган эди. Кеча вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари Учқўрғон туманида тадбиркор йигитга мазкур мукофотни топшириш маросимида иштирок этдилар.

– Учқўрғонликларнинг меҳнаткашлигини амалда исботлаган Дилшодбек вилоятимиз тадбиркорларининг қиёфасини ҳам кўрсатиб бера олди. Маҳалласидаги оддий одамларга иш ўргатаётган, даромад топиш йўлларини ипидан игнасигача кўрсатиб берган йигит чиндан ҳам эътирофга лойиқдир, – деди вилоятимиз раҳбари самимийлик билан. – Бугунги мукофотнинг топширилиши тадбиркорнинг отаси Зокиржон аканинг туғилган кунига тўғри келиши қўшалоқ байрам бўлди. Фарзандининг Президент имзоси билан мукофот олиши менимча, ҳар бир отанинг энг катта орзуси бўлса керак.

Гулдурос қарсаклар остида топширилган мукофот тадбир иштирокчиларининг қалбига олам-олам қувончларни ҳадя этди. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь