Қисқа сатрларда

Ҳумоюн Ҳиндистонда чемпион бўлди!

Бир гуруҳ фидойилар «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирланди

Фаол тадбиркорнинг салмоқли ютуқлари

«Навбаҳор» – ўн бир карра бронза медали соҳиби!

Наманган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди

04 December, 2024, 03:46

Сиёсат

Мерос қандай тақсимланади?

  • 07.Августа.2022
  • 2919

Бу саволга жавоб беришдан аввал кимлар меросхўр бўла олади, деган саволга жавоб берсак. Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлиши, шунингдек, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. 

Фуқаролик кодексининг 1113-моддаси, биринчи қисмига асосан, мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган ва унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради. Ўзбошимчалик билан қурилган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилмаган иморатлар мерос таркибига фақат марҳумнинг мазкур иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда эътироф этилган ҳолда киритилади. Мерос қолдирувчи томонидан тузилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва шу каби битимлар унинг ўлимидан сўнг ҳақиқий эмас деб топилганда, қайтарилган мулк ҳам мерос таркибига киритилади.
Фуқаролар кўп ҳолларда эр (ёки хотин) вафот этганидан кейин унинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи хотинига (ёки эрига) бирдан ўтади деб ўйлашади, аммо бу янглиш фикрдир. Ота-онанинг мол-мулки кенжа фарзандга тегишли бўлади, деган тушунча ҳам тўғри эмас. Фуқаролик қонунчилигимизга кўра, мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан, фарзандликка олинганлар), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига киради.

Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига асосан, мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши лозим. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади. Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулк ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.

Қонунчилигимизда мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланиши, агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш меросхўрнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи бўлганлиги сабабли, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат белгиланмаган. 

Васият ва қонун бўйича ворисликда меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш йўли билан меросдан воз кечишга ҳақли. 

Меросдан воз кечиш тўғрисида ариза берган меросхўр кейинчалик уни бекор қилиши ёки қайтариб олиши мумкин эмас. 
Меросхўрлар меросни ўзаро тақсимлаш юзасидан келишувга эриша олмаган ҳолларда тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади.

Мурод МАЛИКОВ,
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь