Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 09:37

Сиёсат

Мукофотлар муборак!

  • 21.Августа.2022
  • 935

Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. 

Ҳужжатга кўра, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан: 

Абдуллаев Баходир Тожимирзаевич – Чуст туманидаги «Tai Chang Special Steel» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Азизов Насим Нематович – Янги Наманган туманидаги  «Merrymed farm» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари. 

Ҳамюртларимизни юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

Энг кўп ўқилганлар

Календарь