ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34710
21 November, 2024, 10:26
Наманган шаҳар ҳокимлиги фаоллар залида бўлиб ўтган тантанали маросимда Президентимиз фармонларига асосан мустақилликнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз шарафланди.
Байрам тадбирида иқтисо-диёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш тармоқлари илғорлари, таълим, тиббиёт соҳалари фидойилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига давлат мукофотлари байрамона руҳда топширилди.
– Йигирма тўрт йилдан буён юртимиз ободлиги йўлида хизмат кўрсатиб келяпман, боиси тозалик бор жойда барака бўлади. Шу боисдан ҳам ишимга бор меҳримни қўйганман, – дейди Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси гулхона бригадаси ишчиси Хулкар Муҳиддинова. – Камтарона меҳнатларимиз алоҳида эътироф этилиб, Мустақиллик байрами арафасида «Шуҳрат» медали билан тақдирландим. Бу мукофот нафақат менга, балки гуллар шаҳри Наманганда нафосат шайдолари бўлмиш гулчилар меҳнатига берилган юксак баҳо, деб биламан. Жорий йил май ойида 61-халқаро Гуллар фестивалини юксак савияда ўтказдик. Гулчилик борасидаги иш тажрибаларимизни Самарқанд вилоятида, қолаверса, қўшни Қирғизистоннинг Ўш, Бишкек ҳамда Тожикистоннинг Хўжанд вилоятларида кенг оммалаштирдик. Бу борадаги хайрли ишларда бундан кейин ҳам бор кучимни сарфлашга астойдил ҳаракат қиламан.
– Президентимиз биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари олдига юртимиз тинчлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда секторларга масъуллар сифатида ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш шароитини ошириш, одамларни рози қилиш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган муҳим вазифаларни белгилаб берган, – дейди Уйчи тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси, «Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби Шерзод Раҳимов. – Бу борада ўтган қисқа давр ичида олиб борган саъй-ҳаракатларимиз давлатимиз томонидан юксак даражада баҳоланганидан беҳад миннатдормиз. Ушбу мукофот нафақат менга, балки вилоят прокуратура органлари тизими, қолаверса, иккинчи сектор ҳудудидаги ташкилотлар мутасаддиларига берилган катта эътибор намунаси, деб биламиз.
Меҳнатлари эътироф этилган ҳамюртларимиз кўрсатилган ғамхўрликдан мамнунликларини билдириб, келгусида ҳам Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида камарбаста бўлишларини изҳор қилдилар.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти