Қисқа сатрларда

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

Қулупнайнинг ўзи ширин, даромади ундан ҳам тотли

ЕТТБ лойиҳаси доирасида Наманганда бир қатор мактаблар янгидан қурилади

Гапимиз ёқимсиз, ёзувимиз серхато, нега?

23 May, 2025, 08:17

Сиёсат

Муносиблар раисликка сайланади

  • 01.Мая.2025
  • 451

Жорий йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислигига сайловлар ўтказилади.

Вилоятимизда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш ва унинг жамиятдаги ролини янада кучайтиришга қаратилган ушбу ижтимоий-сиёсий тадбирга биринчилардан бўлиб киришилди. Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида ўтказилган овоз бериш жараёни “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида кечди. Очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, фуқароларнинг фаол иштироки билан амалга оширилган тадбирда барча зарурий шарт-шароитлар яратилди.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси ишчи гуруҳи томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун уч нафар номзод тақдим этилгани айтиб ўтилди. Сўзга чиққан раисликка номзодлар беш йилликка мўлжалланган дастурларини маҳалладошларига маълум қилди.

Эътироф этиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ойида ташриф буюрган Даштбоғ маҳалласида сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришилди. Маҳалла номи билан аталган кичик саноат зонасида ҳозирги кунда элликдан ортиқ тадбиркорлик субектларида минглаб маҳалллий аҳоли доимий меҳнат қилмоқда.

340 нафар вакил иштирокида бўлган ёпиқ овоз бериш усулидаги сайлов натижаларига кўра, амалдаги раҳбар Раҳматулло Жабборов беш йил муддатга “Даштбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланди. Унга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим, солиқ ва профилактика инспекторлари билан яқин ҳамкорликда ҳамжиҳатликда истиқболи режаларни амалга оширган ҳолда, маҳалла ободлиги ва ривожи йўлида фаол ишлашга чақирилди.

Маълумот ўрнида, Наманган шаҳридаги мавжуд 62 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов жараёнлари шу йилнинг 24 майига қадар давом эттирилиб, унда 186 нафар номзод орасидан муносиб топилганлари раисликка сайланади.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

 "Наманган ҳақиқати" мухбири.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь