Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 07:34

Сиёсат

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Қашғарда бўлди

  • 28.Февраля.2025
  • 351

Ўзбекистон ва Хитой турли лойиҳалар, авваламбор, юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Шу жумладан, Наманган вилоятида ҳам Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони сўнгги уч йилда бир неча баробарга ортди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация аъзолари Хитойга навбатдаги сафар давомида Синьцзян-Уйғур автоном тумани Қашғар префектураси губернатори Анвар Турсун ҳамда Қашғар шаҳри ҳокими Вали Асимлар билан расмий учрашув ўтказдилар.

Қашғар (хитой манбаларида Каши ёки Кашигэр) — Хитой Халқ Республикасининг ғарбий қисмида, Синьцзян-Уйғур мухтор районида жойлашган қадимий шаҳар. Тарим воҳасининг шимолий ғарбида, Қизилсув дарёси соҳилида жойлашган бу шаҳарнинг номи "қош тоши (нефрит) кони" маъносини англатади.

Қашғар шаҳрида вилоят делегацияси, Қашғар савдо-саноат палатаси, туризм агентлиги ҳамда 30 га яқин инвесторлар иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда Наманган вилояти салоҳияти намойиш этилди. Наманганда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гилос, ўрик, олма, олхўри ва саноат маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий, транспорт-логистика, туризм ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Наманган-Қашғар авиақатновларини йўлга қўйиш, икки ҳудудга туристлар оқимини ошириш, инвесторлар томонидан қисқа муддатда Наманганга ташриф буюришига келишиб олинди.

Мезбонлар жорий йил май-июнь ойларида Наманган шаҳрида 64-бор ўтказиладиган “Халқаро гуллар фестивали”га таклиф этилди. Наманган шаҳрида фестивал доирасида Наманган-Қашғар бизнес-форуми ўтказиладиган бўлди.

Делегациямиз Қашғар "Эски шаҳар" туризм масканига ташриф буюрди.

Бу ерда сақланиб қолган қадимги маданият, урф-одат, ҳунармандчилик, аҳоли яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди. Қашғар эски шаҳар 110 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, 90 та кўча, 2000 та хонадон мавжуд, 100 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш ҳамда савдо расталари ташкил этиш ҳисобига 200 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланмоқда. Бу ерга йил давомида 200 миллиондан ортиқ маҳаллий ва хорижий туристлар ташриф буюради.

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация мажмуа фаолияти билан танишиб, Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғига олиб борувчи "Чароғон" кўчасида 24/7 хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан тажриба алмашди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь